«Бугун у узоқ муддатли хасталикдан сўнг вафот этди», — деди у агентликка хабарни баён этишда. Курляндский 1938 йил 1 июлда туғилган. 1961 йил В.В. Куйбишев номли Москва муҳандислик-қурилиш институтини тамомлаган. 1964 йилдан — профессионал адабиётчи. Курляндский — «Сеними, шошмай тур!», «Дайди тўтиқушнинг қайтиши» мультфильмлари асосчиларидан бири. Муаллифнинг бошқа ишлари орасида «Қўзиқоринли ёмғир», «Бувини кутиб ол», «Ялмоғиз кампир қарши!» мультфильмлари ҳам бор. Шунингдек, Курляндский «Қувноқ чархпалак» мультсериалига ҳам сценарийлар ёзган. У СССР давлат мукофотига сазовор бўлган. Россия Федерациясининг Хизмат кўрсатган маданият ходими, деб хабар беради ТАСС.
«Сеними, шошмай тур!»нинг асосчиларидан бири Александр Курляндский вафот этди
Ёзувчи ва сценариячи, Александр Курляндский Москва шаҳрида вафот этди. Бу ҳақда унинг дўсти Александр Лебедев душанба куни ТАССга хабар берди.
Иқтисодиётда ўсиш суръатларини сақлаш ва давом эттириш чоралари кўриб чиқилди
- Ўзбекистон Президенти Қозоғистон билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди
- Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Венесуэла билан ўйнайди
- Президентимиз янгиланган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрди
- Наманган вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ва устувор вазифалар муҳокама қилинди
- Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида