Маълум бўлишича, ватандошимизнинг муаммоли вазиятга тушиб қолишига Сербиядаги иш берувчининг ўз мажбуриятларини керакли даражада бажармагани ва эришилган келишувларга амал қилмагани сабаб бўлган.

Бунинг оқибатида ҳамюртимиз оғир моддий аҳволга тушиб қолган ва Ўзбекистонга мустақил равишда қайтиш имкониятини йўқотган. Шундан сўнг у элчихонага кўмак сўраб мурожаат қилган.

Ўзаро келишувлар натижасида Ўзбекистон фуқароларини қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан юртдошимизга бепул авиачипта олиб берилди.

Мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари хорижда бўлиб турган ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларга зарур ҳуқуқий ва амалий кўмак кўрсатиш борасидаги фаолиятини изчил давом эттирмоқда.