Маълум қилинишича, туман ҳокимлиги ва ИИО ФМБ ходимлари 3 сентябрь куни тунги вақтда аёл ва унинг уч нафар фарзандини кўчада аниқлаган.

Уларга иссиқ овқат ва кийим-кечак берилди. Шунингдек, аёл ва болалар шифокор кўригидан ўтказилди.

Аёл Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги “Бирлик” маҳалласида яшаши аниқланган.

Ҳозирда аёл ва унинг фарзандларини доимий яшаш манзилига олиб бориб қўйиш чоралари кўрилмоқда.