Биз судья ё имтиҳончи домла бўлмайлик! Копток эса думалоқ…

Бугунги ўйин Португаллар учун бу Dr Конго билан ўйналган сенсацион дуранг (1:1)дан кейин ўзини оқлаш имкони. Ҳозирча Португалия 1 очко билан учинчи ўринда, Ўзбекистон эса 0 очко билан охирги ўринда турибди. Ўзбекистон Колумбияга 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди, аммо тарихий гол урилди — Аббосбек Файзуллаев ЖЧда гол урган биринчи ўзбек футболчисига айланди.

Португалия таркибидаги «қиммат» футболчилар: Роналду, Бруну Фернандеш, Жоау Невеш, Бернарду Силва, Витинья, Диогу Кошта. Уларнинг футбол бозоридаги умумий қиймати — €1,01 млрд.

Бизнинг «қиммат» футболчиларимиз: Шомуродов, Файзуллаев, Урунов, Хусанов («Манчестер Сити» аъзоси, €50 млн) — жамоанинг энг қиммат ўйинчиси. Жами бозор қиймати — €85,33 млн.

Гуруҳдан чиқиш учун бизга Португалия билан камида дуранг ва Dr Конго устидан ғалаба керак!!!

Шунинг учун биз судья ё имтихончи домла бўлмайлик, йигитларимизга фақат омад ва ғалаба тилайлик! Копток эса думалоқ…

Шерзодхон Қудратхўжа,
Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори,
профессор