Бу ҳақда хорижий оммавий ахборот воситалари маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.

Ҳалок бўлганларнинг беш нафари қамоқхона ходимлари бўлган.

Вазиятни юмшатиш мақсадида Негомбо қамоқхонасидан маҳбусларни бошқа жазо муассасаларига ўтказиш бўйича саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани хабар қилинмоқда.

Тартибсизликлар якшанба куни соат 13:00 атрофида икки гуруҳ маҳбуслар ўртасида тўқнашув юз бергани туфайли бошланган. Якшанба куни кечқурун вазият назоратга олинган эди. Бироқ, душанба куни эрталаб яна зўравонлик авж олди, деб хабар берди report.az.