Бу ҳақда вилоят ИИББ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, вилоят ИИББ ва унинг қуйи тизимлари томонидан кўча, жамоат жойлари ҳамда бошқа ҳудудларда «Тиғ» махсус профилактик тадбирлари ўтказилган.
Текширувлар давомида олиб қўйилган ашёларнинг:
1 571 таси — пичоқ;
68 таси — кастет;
38 таси — бита;
234 таси — бошқа турдаги тиғли буюмлар.
Қайд этилишича, тадбирлар давомида ўзгаларга тан жароҳати етказиши мумкин бўлган қатор жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг олди олинган.
Эслатиб ўтамиз, қонунга хилоф равишда совуқ қурол ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 185²-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Тезкор-профилактик тадбирлар Тошкент вилояти бўйлаб давом эттирилмоқда.