“Навоий” чегара божхона постида отказилган тезкор тадбирда олдиндан кузатувга олинган 2 нафар шахс дори воситаларини танасининг қорин ва оёқ қисмларига боғлаб яширганча олиб киришга урингани фош қилинди.

Натижада қиймати 160 млн сўмлик салкам 10,2 минг дона сифати кафолатланмаган дори воситалари тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.