Ўзэнергоинспекция томонидан Қашқадарё вилоятидан ўтказилган назорат тадбирида Қамаши туманида жойлашган “А. Э. Т.” МЧЖга қарашли автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида Аи-92 маркали автобензин лабораторияда таҳлил қилинганда давлат стандарт талабларига мос келмаслиги (сифатсизлиги) аниқланди.

Ушбу АЁҚШда қолдиқ сақланаётган нефт маҳсулотларини сифатини қайта тиклаш лозимлиги бўйича кўрсатма берилди.