Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан ўтказган ВИ очиқ мулоқотида тадбиркорларнинг давлат харидлари жараёнида сақланиб қолган закалат маблағларини қайтариш бўйича берилган топшириқлари ижроси доирасида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги томонидан тегишли амалий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, давлат харидларида иштирок этиб, қонунчиликда белгиланган барча шарт ва мажбуриятларни бажарган тадбиркорларнинг закалат маблағларини қайтариш чоралари кўрилмоқда.
Бугунги кунга қадар 11 та тадбиркорлик субъектига жами 19 миллиард 649 миллион сўмдан ортиқ закалат маблағлари қайтарилди.
Мазкур маблағларнинг тадбиркорлар ихтиёрига қайтарилиши уларнинг айланма маблағларини тиклаш, ишлаб чиқариш фаолиятини барқарор давом эттириш ҳамда янги буюртма ва лойиҳаларда иштирок этиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилмоқда.
Муҳим эслатма!
Закалат маблағларини қайтариш учун тадбиркорлик субъектлари қонунчиликда белгиланган барча шарт ва мажбуриятларни, жумладан, тузилган шартнома бўйича товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматларни кўрсатиш ҳамда бошқа тегишли талабларни тўлиқ бажарган бўлиши лозим.
Закалат маблағларини қайтариш билан боғлиқ масалалар юзасидан Агентликка мурожаат қилинг:
71 203-06-00 (ички рақам: 4052)
@Icppa_aloqa_bot
Агентлик томонидан тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, давлат харидларидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва уларни амалий қўллаб-қувватлаш ишлари давом эттирилмоқда.