Ёдгора Зиёмуҳамедова 34 йилдан зиёд Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театрида самарали ижод қилиб, саҳнада 100 га яқин турли образларни яратган. Унинг "Қизил шапкача"да Қизил шапка, "Зумрад ва Қиммат"да Қиммат, "Фарзандим жигарбандим"да Санобар, "Сенинг тақдиринг"да Назира, "Яраш-яраш"да Покиза, "Бургут"да Гулнур, "Биринчи муаллим"да Олтиной каби образлари томошабинлар меҳри ва эътиборига сазовор бўлган.
Актриса телевидение ва кино соҳаларида ҳам самарали ижод қилиб, айниқса, болажонлар севиб томоша қилган "Оқшом эртаклари" кўрсатувини 25 йил давомида олиб борган.
Ёдгора Зиёмуҳамедованинг миллий санъатимиз ривожига қўшган муносиб ҳиссаси, серқирра ижоди ва бой ижодий мероси халқимиз хотирасида ҳамиша сақланиб қолади.
Маданият вазирлиги жамоаси марҳуманинг вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига, шогирдлари, ҳамкасблари ҳамда санъат аҳлига чуқур таъзия изҳор этади.