У ўзининг кино ва телевидениедаги роллари, режиссёрлик фаолияти ҳамда кўплаб ёш ижодкорларга берган сабоқлари билан миллий санъатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган.
Актёр томошабинларга режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг «Ватан» фильмидаги роли орқали танилган.
Шунингдек, ижодкор «Омад», «Сўнгги лаҳза», «Ҳижрон», «Назар», «Йигит йиғламасин», «Алданган кўнгил», «Меҳр» каби кўплаб бадиий фильмлар ҳамда миллий телесериалларда турли образларни гавдалантирган.
Абдуманнон Убайдуллаев нафақат актёрлик, балки режиссёрлик ва педагогик фаолияти билан ҳам миллий санъат соҳасида ўз ўрнига эга эди.
У санъатшунослик фанлари номзоди, профессор сифатида Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг «Овоз режиссёрлиги ва операторлик маҳорати» кафедрасида фаолият юритиб, талаба ёшларга таълим бериб келган.
Марҳумнинг охиратлари обод бўлсин.