Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Вазирлик маълумотига кўра, 2026 йил 4 октябрь куни соат 19:37 да «112» тизими орқали Тошкент вилояти Оҳангарон тумани «Чинор» МФЙ ҳудудидаги тоғли жойда дам олиш вақтида 5 нафар фуқаро адашиб қолгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг «Қамчиқ» махсус қутқарув бошқармаси «Бешқул» навбатчилик қисми қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари олиб борилган.
Қидирув ишлари натижасида соат 00:31 да 5 нафар фуқаро топилган.
Улар хавфсиз ҳудудга олиб туширилиб, яшаш манзилларига юборилган.