Тошкент давлат транспорт университети буюртмачилигида 2023 йил 30 май куни ўтказилган 1219,3 млн сўмлик давлат харидида иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг барча ҳужжатлари харид комиссияси томонидан фойдаланилган компютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланганлиги аниқланди.
Натижада Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг:
➖10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи);
➖14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви);
➖46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) талаблари бузилган ва бошқа қонунбузилиши ҳолатларига ҳам йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатлар бўйича шу куннинг ўзида харид комиссиясининг баённомасини бекор қилиш тўғрисида буюртмачига тақдимнома киритилди ва қонуний чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилди.
Бундан ташқари, ҳолат бўйича хизмат текшируви ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига сўровнома киритилди.
Агентликнинг тақдимномасига биноан Тошкент давлат транспорт университети томонидан 5 июнь куни харид комиссиясининг баённомаси бекор қилинди.
Тошкент давлат транспорт университети томонидан ўтказилган давлат хариди бекор қилинди
Давлат харидида иштирок этган 2 нафар тадбиркорнинг барча ҳужжатлари харид комиссияси томонидан фойдаланилган компютернинг IP-манзили орқали электрон платформага юкланганлиги аниқланди.
Кадастр агентлиги фаолияти янгича ёндашувлар асосида ташкил этилади
- 2026 йилнинг 1-ярим йиллигида давлат харидлари ҳажми 188,4 трлн сўмни ташкил этди
- Ҳужжатлари бўлмаган 500 миллион сўмлик дори воситаларининг яширин савдоси тўхтатилди
- Давлат хизматчилари меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди
- Тошкентда иккита автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
- “Чирчиқ” дарёси ўзанидан рухсатномасиз қум-шағал олиш натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,9 трлн сўмлик зарар етказилгани аниқланди
Янги ўқув йилидан мактабларда дарс соатларини тақсимлаш тартиби ўзгартирилади
- Бугун 2026/2027-ўқув йили учун кириш имтиҳонлари тўлиқ якунланади
- Аҳаджон Кимсанбоев шахмат бўйича жаҳон чемпиони бўлди
- Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
- Бошланғич таълим ўқитувчиларига миллий сертификат бериш бўйича имтиҳонларни ўтказиш тартиби белгиланди
- Ўқишга киролмаган ёки йўналиш танламаган абитуриентлар вакант ўринлар учун танловда иштирок этади