2026 йил 2 август куни соат 08:10 ларда 2-автобус саройи филиали тасарруфидаги, “Yutong” газ русумли, давлат рақами 01 096 ТКА, сарой рақами 02-740 бўлган, 17-сонли йўналишда ҳаракатланаётган автобус ҳайдовчиси. Юнусобод тумани Амир Темур шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётиб, ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида “Юлдуз” бекатида тўхтаб турган, 18-автобус саройига тегишли, 85-сонли йўналишда ҳаракатланувчи “Yutong” электробус русумли, давлат рақами 01 203 NKA, сарой рақами 18-383 бўлган автобуснинг орқа қисмига урилиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида давлат рақами 01 096 ТКА бўлган “Yutong” газ русумли автобуснинг 1 нафар йўловчиси тан жароҳати олган.
Автобус ҳайдовчиси зудлик билан тан жароҳати олган йўловчини тез тиббий ёрдам автомобилида Тошкент Давлат тиббиёт университети стоматология клиникасига олиб борган. У ерда унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда уйига жавоб берилган.
Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида техник шикастланган ҳар икки автобусни қайта йўналишга чиқариш бўйича таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси белгиланган тартибда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан расмийлаштирилган.