Бу ҳақда “Тошкент шаҳрини 2026–2027-йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, савдоларда буюртмачи сифатида “Тошкент инвест компанияси” АЖ иштирок этади. Компания ҳар бир объект бўйича тайёр бизнес лойиҳасини ишлаб чиқади ва шу асосда объектлар сотувга қўйилади. Бозорларни сотишдан тушган маблағнинг 1 фоизи ҳамда савдога чиқариш харажатлари компанияга ўтказилади.

Бозор ва савдо комплексларини савдога чиқаришда улар ўрнида замонавий экобозор, савдо ва хизмат кўрсатиш, кўнгилочар марказлар ҳамда кўп қаватли автотураргоҳ ташкил этиш шарт бўлади.

Қуйида оммавий савдоларга чиқариладиган бозор ва савдо комплекси ҳамда уларнинг шохобчалари тўлиқ рўйхати келтирилди:

“Наврўз деҳқон бозори” АЖ;

“Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖ;

“Бек тўпи савдо комплекси” МЧЖ;

“Сергели деҳқон бозори” АЖ;

“Истеъмолда бўлган транспорт воситалари ва эҳтиёт қисмлари Сергели бозори” МЧЖ;

“Паркент универсал савдо комплекси” АЖ;

“Янгиобод ихтисослашган бозор” МЧЖ;

“Авиасозлар деҳқон бозори” АЖ;

“Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖ;

“Фарҳод деҳқон бозори” АЖ;

“Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ;

“Қўйлиқ деҳқон бозори” АЖ;

“Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Бўз” шохобчаси;

“Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Яланғоч” шохобчаси;

“Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Қорасув 2” шохобчаси;

“Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Авайхон” шохобчаси;

“Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Наврўз” шохобчаси;

“Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Улуғбек” шохобчаси;

“Наврўз деҳқон бозори” АЖнинг “Ширин” шохобчаси;

“Юнусобод деҳқон бозори” АЖнинг “Ахмад Дониш” шохобчаси;

“Юнусобод деҳқон бозори” АЖнинг “ТашГРЕС” шохобчаси;

“Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Сергели-7” шохобчаси;

“Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Сергели-1” шохобчаси;

“Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Қўйлиқ-5” шохобчаси;

“Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Қўйлиқ-6” шохобчаси;

“Сергели деҳқон бозори” АЖнинг “Қурувчилар” шохобчаси;

“Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Чиғатой” шохобчаси;

“Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Чуқурсой” шохобчаси;

“Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Шифокорлар” шохобчаси;

“Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Хонаки қушлар ва аквариум балиқлари” шохобчаси;

“Қора-қамиш деҳқон бозори” МЧЖнинг “Ёшлик” шохобчаси;

“Янгиобод ихтисослашган бозори” МЧЖга қарашли шохоба;

“Чилонзор буюм савдо комплекси” АЖга қарашли “Бек тўпи” автотураргоҳи;

“Бешқўрғон савдо” МЧЖ.

Ҳужжатда келтирилишича, Тошкент шаҳридаги бошқа деҳқон (озиқ-овқат) бозорлари, ихтисослаштирилган ва буюм бозорлари (савдо комплекслари)нинг шохобчалари ҳамда уларнинг бўш турган майдонлари мастер режалар ва белгиланадиган шартлар асосида баҳоланган қийматда электртон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади.