Мазкур ҳудуддаги амалдаги иссиқлик қувурлари ер остида тахминан 8 метр чуқурликда жойлашгани сабабли, янги иссиқлик тармоқлари лойиҳага мувофиқ уларнинг устки қатламидан ётқизилмоқда.
Шу муносабат билан 2026 йил 26 июль соат 08:00 дан 2026 йил 28 июль соат 18:00 гача Қори-Ниёзий ва Ниёзбек йўли кўчалари чорраҳасида транспорт ҳаракати қисман чекланади.
Қурилиш-монтаж ишларини қисқа муддатда ва сифатли якунлаш мақсадида:
ишлар икки сменада узлуксиз олиб борилади;
ҳайдовчилар учун айланма йўллар ва тегишли йўл белгилари ўрнатилади;
қувурлар ётқизилгач, йўл қопламаси тезкор равишда тикланиб, транспорт ҳаракати тўлиқ қайта йўлга қўйилади.