2025 йил октябрь ойидан 2026 йил 10 ноябрга қадар пойтахт автобусларида йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланганлик ҳолатлари бўйича жами 170 937 та маъмурий баённома расмийлаштирилган, деб хабар бермоқда шаҳар Транспорт бош бошқармаси.

Маълумотларга кўра, такроран жаримага тортилган 22 929 нафар йўловчининг ҳуқуқбузарликлари қуйидагича тақсимланган:

  • 17 327 нафар йўловчи — 2 марта;
  • 4 033 нафар йўловчи — 3 марта;
  • 1 099 нафар йўловчи — 4 марта;
  • 461 нафар йўловчи — 5–9 марта;
  • 9 нафар йўловчи — 10 марта ва ундан ортиқ.

Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, йўл ҳақини тўламаган йўловчиларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси бешинчи қисмига асосан маъмурий жарима қўлланилади.

Шундай қилиб, ҳар бир янги ҳуқуқбузарлик яна жаримага сабаб бўлиши мумкин. Бу эса йўловчилар учун қўшимча молиявий харажатларни келтириб чиқаради.

Жамоат транспортидан фойдаланишда йўл ҳақини ўз вақтида тўлаш нафақат қонун талабига риоя қилиш, балки йўловчилик маданиятининг ҳам муҳим қисми ҳисобланади.