Пойтахт ИИББ маълум қилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган видеодан сўнг ЙПХ қидирув бўлими ходимлари мотоцикл ҳайдовчисининг шахсини аниқлади. У билан профилактик тушунтириш ишлари олиб борилди.
Ҳайдовчи ҳуқуқбузарликни тан олиб, шаҳар ичида тезлик 60 км/соат этиб белгиланган участкада 210 км/соат тезликда ҳаракатланганини айтди.
Ҳолат юзасидан ҳайдовчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128³-моддаси бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди. Унга БҲМнинг 15 баравари — 6,18 млн сўм миқдорида жарима солиниши мумкин.
Мотоцикл эса жарима майдончасига жойлаштирилди.