@noqonuniy_qurilish_bot орқали пойтахтдаги ноқонуний қурилиш объектлари ҳақида тезкор маълумот юбориш мумкин.
Фуқаролар кўп қаватли уйлар атрофи, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари, яшил ҳудудлар ва бошқа жамоат жойларида ноқонуний қурилишга дуч келса, бу ҳақда бот орқали хабар бериши сўралган.
Бош прокуратура фуқароларни жамоатчилик назоратида фаол иштирок этишга чақирган.