Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар қилди.
Маълум қилинишича, соат 18:57 да Кичик ҳалқа йўли кўчасидаги подстанция ичида трансформатор ёнаётгани ҳақида шаҳар ФВББга хабар келиб тушган.
Шундан сўнг ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига йўл олган ва 19:01 да манзилга етиб борган.
Қутқарувчилар томонидан ёнғин 19:12 да қуршаб олинган. Айни вақтда уни тўлиқ бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.
Қайд этилишича, вазият Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси назоратига олинган.