Бу ҳақда Рейтерс агентлиги маълум қилди.
У, шунингдек, Эроннинг «тезкор ҳужум» кемалари АҚШ блокадасига яқинлашса, дарҳол йўқ қилинишини маълум қилди.
Унинг айтишича, Эронга кириб-чиқувчи кемаларга нисбатан блокада душанба куни эрталабдан кучга кирган. Трамп АҚШ Эрон томонидан «дунёни шантаж қилишга» йўл қўймаслигини таъкидлади.
АҚШ раҳбари аввалроқ Эрон ҳарбий-денгиз кучлари сўнгги олти ҳафталик уруш давомида деярли бутунлай йўқ қилинганини билдирган, аммо «тезкор ҳужум» кемаларига жиддий таҳдид сифатида қаралмаганини айтган. Шу билан бирга, у бу кемалар блокадага яқинлашса, «тез ва қаттиқ» усулда йўқ қилиниши ҳақида огоҳлантирди.
Маълум қилинишича, Эрон Ҳормуз орқали ўтувчи стратегик денгиз йўлини ёпган. Бу ҳудуд орқали одатда жаҳон нефти ва суюлтирилган газ таъминотининг катта қисми ўтади.
Мутахассислар фикрига кўра, Эроннинг анъанавий ҳарбий-денгиз кучлари жиддий зарар кўрган бўлсада, мамлакат Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси орқали денгизда фаолиятни издан чиқариш имкониятига эга. Улар тезкор қайиқлар, мини-субмариналар ва портловчи қурилмалардан фойдаланиши мумкин.
Айни пайтда, АҚШ ва Эрон ўртасида музокаралар давом этмоқда. Покистонда бўлиб ўтган сўнгги учрашувлар келишувга олиб келмаган бўлсада, мулоқот жараёни тўхтамаган.
Трамп АҚШ Эроннинг ядровий дастурини чеклаш ва ядровий материалларини қайтариб олишга қатъий қарор қилганини билдириб, «келишув бўлмаса ҳам, Эрон ҳеч қачон ядровий қуролга эга бўлмайди», деди.