Вазирлар Маҳкамасининг 226-сон қарорига кўра, мусиқа, рақс, театр, фольклор, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларидаги республика ва халқаро танловлар ғолибларига тегишли имтиёзлар белгиланган, дея эслатиб ўтмоқда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати.

Қайд этилишича, «Турон» мактаб театри, «Иқтидор» мактаб ансамбли ва «Жадидлар изидан» танловларининг республика босқичида 1-ўрин, халқаро танловларда эса 1–3-ўринларни эгаллаган профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари, мактаб-интернатлар ҳамда умумтаълим мактаблари битирувчилари ОТМларнинг касбий (ижодий) имтиҳонларида соҳа бўйича энг юқори балл белгиланган фандан максимал балл олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Шунингдек, «Иқтидор» мактаб ансамбли танловининг вилоят босқичи ғолиблари ОТМга кириш ёшига етмаган бўлса, Болалар мусиқа ва санъат мактабларида бепул таълим олиш имкониятига эга бўлади.