Учрашув давомида банкнинг соҳага масъул раҳбарлари ёшларга касбий ривожланиш, банк тизимида фаолият юритиш имкониятлари, замонавий билим ва кўникмаларни эгаллаш ҳамда келгуси фаолиятни тўғри йўналтириш бўйича тавсиялар берди. Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.

Очиқ мулоқот давомида ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари ҳам тингланди. Таълим ва амалиётни уйғунлаштириш, касбий салоҳиятни ошириш ҳамда банк тизимида ёшлар учун яратилаётган имкониятлар юзасидан фикр алмашилди. Учрашув самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтди.

Тадбир якунида ёшлар “Туронбанк” АТБ музейи ва кутубхонаси билан таништирилди. Улар банк тарихи, ривожланиш босқичлари ҳамда китоб мутолааси учун яратилган шароитлар ҳақида маълумот олди.

Мазкур учрашув ёшлар учун мазмунли ва фойдали бўлди.

Реклама