Форум доирасида ота-оналар университетнинг ўқув бинолари, замонавий аудиториялари, илмий лабораториялари, кутубхона, спорт иншоотлари ҳамда Талабалар турар жойлари билан таништирилди. Факультетлар томонидан тайёрланган кўргазмалар, талаба-қизларнинг ижодий ишлари ҳамда ёшларнинг қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар намойиш этилди.

Форум доирасида университет ректори Феруза Мадраҳимованинг ота-оналар билан учрашуви ўтказилди. Унда мамлакатимизда ёшларга, айниқса талаба-қизларга яратилаётган кенг имкониятлар, олий таълим тизимидаги ислоҳотлар, университетдаги таълим жараёни ва замонавий шароитлар ҳақида сўз юритилди. Ёшлар тарбияси, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш оширишда ота-оналар билан ҳамкорликни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида ўқиш, илмий изланишлар, ижодий фаолият, спорт мусобақалари ва жамоат ишларида фаол талаба-қизларнинг ота-оналарига ректорнинг Ташаккурномалари топширилди.

Учрашувдан сўнг эса бадиий концерт дастури намойиш этилди.