Республика бўйича барча жойларда ёмғир ёғди, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлди. Баланд тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланди.
Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайди, айрим пунктларда эса кучайиш 22-25 м/с гача бўлди.
Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳавонинг ўзгариб туриши, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, марказий ва шарқий ҳудудларда ҳаво 15-17° илиққача, шимолий ва жанубий ҳудудларда 20-25° илиққача исийди.
6 апрелда республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 18-20° илиққача исийди ва меъёрий қийматларга яқинлашади.
7-9 апрелда илиқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Марказий, шарқий ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 23-26° илиққача, шимолда ва жанубда 27-32° илиққача аста-секин кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3° га кўпдир, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази
5-9 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Ушбу ҳафтада ҳаво илиқ ва қуёшли бўлади
4 апрелда кундуз ва 5 апрелда кечаси Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келди.
Пекинда “Ипак йўли ёшлари: Ўзбекистон” ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтди
- Ўзбекистонда 1 октябрдан тозалик ва озодалик бўйича 2 ойлик ўтказилади
- Ўзбекистондаги барча давлат боғчалари ходимлари текширилмоқда
- 4 млрд сўмдан ортиқ қийматдаги биржа савдоларида қонунбузилишлар аниқланди
- Ўзбекистон мудофаа вазири Қозоғистон ҳарбий хизматчилари ҳалок бўлгани муносабати билан таъзия билдирди
- Кимлар касб ва хорижий тил ўрганиш учун ваучер олиши мумкин?
Оққўрғон далаларида янги усул — юқори ҳосил самараси
- Хитойдан 121 бош наслли қорамол олиб келинди
- «Хумо» фермер хўжалиги раҳбари: «Илмга ёндашсак, кам бўлмаймиз»
- Суюлтирилган газ таъминоти: тизимга хусусий сектор кириб келмоқда
- Пахтани биржада сотган фермерга ҳам, уни сотиб олган кластерга ҳам ҳар тонна учун 500 минг сўмдан субсидия берилади
- Педагоглар малака тоифасини олиш учун неча балл тўплаши керак?