Республика бўйича барча жойларда ёмғир ёғди, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлди. Баланд тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланди.
Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайди, айрим пунктларда эса кучайиш 22-25 м/с гача бўлди.
Бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳавонинг ўзгариб туриши, ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Куннинг ўртасига келиб, марказий ва шарқий ҳудудларда ҳаво 15-17° илиққача, шимолий ва жанубий ҳудудларда 20-25° илиққача исийди.
6 апрелда республиканинг шимолий ҳудудларига Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Ўзбекистон бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 18-20° илиққача исийди ва меъёрий қийматларга яқинлашади.
7-9 апрелда илиқ ҳаво массалари Ўзбекистоннинг барча ҳудудларига тарқалади. Асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Марказий, шарқий ҳудудларда кундузги ҳаво ҳарорати 23-26° илиққача, шимолда ва жанубда 27-32° илиққача аста-секин кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 2-3° га кўпдир, деб хабар беради Ўзбекистон гидрометеорология хизмати маркази
5-9 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 1 600 метрдан юқорида қор кўчиши хавфи бор.
Ушбу ҳафтада ҳаво илиқ ва қуёшли бўлади
4 апрелда кундуз ва 5 апрелда кечаси Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келди.
Навоий вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ яна бир ҳолат фош этилди
- Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу тўртинчи марта дуранг ўйнади
- Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади
- 2026 йил 28 ноябрь куни юртимизда 258,9млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди
- Хитойда божхона ходимлари йўловчининг кийими остидан 21 та илон топди
- Ўзбекистонлик ёшларни халқаро круиз кемалари ва меҳмонхоналарда иш билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди
Суюкли набирам Шавкатбекка парвоз давомида битилган мактуб
- 5 миллион тонна пахта ҳақидаги ҳисоботга ижтимоий тармоқларда шубҳа билдирилди: вазирлик изоҳ берди
- 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов: машғулотлар қаерда ўтказилади ва ким дарс беради?
- Маиший газ баллонларини қаерда тўлдириш мумкин?
- Наманганда ноқонуний овланган балиқлар учун 1 млрд 25 млн сўм зарар ҳисобланди
- Зироат Мирзиёева Иорданиядаги 800 нафар аёлни иш билан таъминлаётган лойиҳа билан танишди