“Бизда Ла-Гуайра штатидан олинган маълумотларни ҳисобга олмаганда, 32 киши ҳалок бўлгани ва давлат шифохоналари ва хусусий тиббиёт марказларининг тез тиббий ёрдам бўлимларида 700 дан ортиқ одам жароҳат олгани ҳақида маълумот бор”, деди у VTV телеканали орқали эфирга узатилган халққа қилган мурожаатида.
Унинг сўзларига кўра, Ла-Гуайра штати энг кўп зарар кўрган ҳудуд бўлиб, у ерда ўнлаб бинолар қулаб тушган.
“Ҳозирда биз иложи борича кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун жуда қаттиқ иш олиб боряпмиз”, деб таъкидлади Родригес.
Кечаси Венесуэла қирғоқларида кучли зилзила содир бўлди. АҚШ Миллий геологик хизмати маълумотларига кўра, 7,2 ва 7,5 магнитудали икки бор кетма-кет зилзила содир бўлган. Улар Морон шаҳридан 16 километр ва Сан-Фелипедан 24 километр узоқликда содир бўлган. Агентлик шунингдек, цунами ҳақида огоҳлантириш эълон қилди.
Америкалик геологлар қурбонлар сони 100 000 дан ошиши эҳтимолини 30% деб баҳоламоқда. Лотин Америкаси мамлакатида фавқулодда ҳолат эълон қилинди, деб хабар берди ria.ru.