Унга кўра, энди Олимпия ўйинлари ва ХОҚ томонидан ташкил этилган барча мусобақаларда аёллар баҳсларида фақат биологик аёллар иштирок этиши мумкин.

Янги тартибга кўра, спортчиларнинг биологик жинси бир марталик SRY гени (Sex-determining Region Y) бўйича тест орқали аниқланади. Ушбу тест қон ёки сўлак намунаси орқали, нисбатан ноинвазив усулда ўтказилади.

ХОҚ маълум қилишича, SRY гени мавжудлиги инсон эркак жинсий ривожланиш босқичидан ўтганини кўрсатади. Агар тест натижаси манфий бўлса, спортчига умрбод аёллар мусобақаларида қатнашиш ҳуқуқи берилади. Қайта тест топшириш талаб этилмайди, фақат натижа бўйича шубҳа пайдо бўлса, қайта текширув ўтказилиши мумкин.

Шу билан бирга, айрим истиснолар ҳам назарда тутилган. Масалан, андрогенларга тўлиқ сезгирлик йўқлиги синдроми аниқланган ҳолатларда алоҳида тартиб қўлланилиши мумкин.

Тест натижаси ижобий чиққан спортчилар эркаклар, аралаш ёки жинсга қараб ажратилмаган тоифаларда иштирок этиши мумкин бўлади.

Мазкур янги қоидалар Лос Ангелес 2028 Summer Olympics дан бошлаб кучга киради. Улар фақат расмий спорт мусобақаларига тааллуқли бўлиб, оммавий ва кўнгилочар тадбирларга татбиқ этилмайди.

Маълумот учун, Доналд Трумп маъмурияти даврида АҚШда 2025 йил февраль ойидан трансгендер спортчиларнинг айрим мусобақаларда иштирок этиши чекланган эди.