Nanfang
ribao газетасининг хабар беришича, уч
киши бедарак йўқолган.
Газетанинг
хабар беришича, ер силкинишлари оқибатида камида 13 та турар-жой биноси жиддий
зарар кўрган. Тўрт киши шифохонага ётқизилган.
Тез
ёрдам хизматлари воқеа жойида ишламоқда ва қидирув-қутқарув ишлари давом
этмоқда, деб хабар берди report.az.
Хитой
зилзила бошқармаси зилзила бўйича учинчи даражали фавқулодда вазиятлар бўйича
чоралар кўришни эълон қилди. Мамлакатда тўрт даражали тизим мавжуд бўлиб, биринчи
даража энг юқориси ҳисобланади.
Зилзила
18 май кечаси содир бўлди. Унинг эпимаркази Лючжоу
шаҳар округининг Люнань
туманида, 8 километр чуқурликда жойлашган. Лючжоуда
4 миллиондан ортиқ одам яшайди.