Давлат меҳнат инспекцияси бундай ҳолатга дуч келган ходимларни 1176 қисқа рақами орқали мурожаат қилишга чақирди.
Қайд этилишича, ходимни бирон-бир шаклда меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддасига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади. Бунда базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима қўлланиши мумкин.
Шунингдек, ходимларни мажбурий равишда овоз йиғиш ёки овоз беришга жалб қилгани аниқланган тақдирда, тегишли лойиҳа «Ташаббусли бюджет» жараёнидан четлатилиши, масъул шахслар эса белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкин.
Давлат меҳнат инспекцияси бюджет ташкилотларида ишловчи ходимларни ўз хоҳиш-иродасига қарши «Очиқ бюджет»да овоз беришга ёки овоз йиғишга мажбурлаш ҳолатлари бўйича мурожаат қилишга чақирмоқда.