Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Регистон маҳалласи ҳудудида жойлашган футбол стадионини таъмирлаш лойиҳасининг 50 фоиз қисми фуқаролар томонидан молиялаштирилди. Шу муносабат билан лойиҳа автоматик равишда ғолиб деб топилди.
Шериклик асосида киритилган лойиҳалар белгиланган тартибда автоматик равишда ғолиб деб топилиши учун фуқаролар томонидан зарур маблағлар транзит ҳисобрақамларига ўтказилиши лозим.
Эслатиб ўтамиз, шериклик лойиҳалари бўйича фуқаролар маблағларни 21 август соат 18:00 га қадар транзит ҳисобрақамларига ўтказишлари керак.