Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан 50 дан ортиқ овоз тўплаган, аммо ғолиб бўла олмаган 346 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб эълон қилинди. Ушбу лойиҳаларни молиялаштириш учун жами 240,3 миллиард сўм йўналтирилди.
Шунингдек, халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига кўра, маҳаллий бюджетнинг қўшимча маблағлари ҳисобидан 71 та лойиҳа қўшимча ғолиб деб топилди. Уларни молиялаштириш учун жами 101 миллиард сўм йўналтирилди.
Шу тариқа, 417 та қўшимча ғолиб лойиҳани амалга ошириш учун жами 341,3 миллиард сўм маблағ ажратилди.
Депутатлар ташаббуси бўйича ғолиб бўлган лойиҳалар рўйхати — бу ерда.
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари қарорларига кўра ғолиб деб топилган лойиҳалар рўйхати — бу ерда.