«Ҳазорасп» махсус иқтисодий зонаси ва 31 та саноат зонаси ташкил этилди. Тупроққалъа ва Янгиариқда жами 275 мегаваттли электр станциялар барпо қилиниб, корхоналарнинг барқарор энергия таъминотига хизмат қилмоқда.
Бугун Хоразм иқтисодиётининг 72 фоизини кичик бизнес яратмоқда. Экспортда кичик бизнес улуши 81 фоизга етиб, вилоят республикада биринчи ўринга чиқди.
Ҳафталик авиарейслар 16 тадан 102 тага, темир йўл қатновлари 8 тадан 41 тага кўпайди. «Тошкент – Хива» тезюрар поезди йўлга қўйилди, 35 километрлик янги «Урганч – Хива» автомобиль йўли ишга туширилмоқда.
25 гектарда «Арда Хива» туристик мажмуаси барпо этилди, тадбиркорлар 7 минг ўринли 331 та меҳмонхона ва меҳмон уйларини ташкил қилди. Жорий йил Хоразмга 3 миллион хорижий сайёҳ келиши кутилмоқда.
Хивада меҳмонхона, савдо ва кўнгилочар объектларни ўз ичига олган «Саҳро юлдузи» туристик комплекси ҳам бунёд этилади.
– Бир сўз билан айтганда, бугун Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланиб бормоқда, – деди Президент.