Мураккаб вазиятларда аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва хизмат вазифаларини намунавий бажариш орқали ички ишлар органларининг ижобий имижини юксалтиришга ҳисса қўшган бир гуруҳ ходим Ички ишлар вазирлигининг идоравий мукофотлари билан тақдирланди.

Хусусан, ИИВнинг «Аъло хизматлари учун» кўкрак нишони билан қуйидагилар тақдирланди:

— катта сержант Дониёрбек Рустамов (Тошкент вилояти ИИББ);

— катта сержант Суннатилло Мустафоев (Навоий вилояти ИИБ);

— катта сержант Феруз Намозов (Навоий вилояти ИИБ).

Шунингдек, хизмат вазифаларини намунавий адо этгани учун катта сержант Бунёд Аслонов (Навоий вилояти ИИБ) ИИВнинг «Эсдалик қўл соати» билан рағбатлантирилди.

Қайд этилишича, бундай фидойи ва масъулиятли хизмат ички ишлар органлари ходимларининг аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларда тезкор ҳаракат қилиш ва халқ ишончини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этмоқда.