Уч кун давом этган мусобақада Синдаров дунёнинг етакчи гроссмейстерлари — Ҳикару Накамура, Фабиано Каруана ва Прагнанандхага қарши баҳс олиб борди.
Жавоҳир Синдаров турнирни жами 20,5 очко билан якунлаб, биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақанинг умумий мукофот жамғармаси 425 минг долларни ташкил этди. Ғолиб сифатида Синдаров 125 минг доллар асосий мукофотга эга бўлди. Шунингдек, у партиялардаги ғалабалари учун белгиланган пул бонуслари ва чемпионга аталган қўшимча jackpot мукофотини ҳам қўлга киритди.
Бу Жавоҳир Синдаровнинг жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу билан ўтказадиган шахмат бўйича жаҳон чемпионлиги матчи олдидан иштирок этган сўнгги турнири бўлди.