Очиқ турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Бегмуратов 7,5 очко жамғариб, барча рақибларини ортда қолдирди ва жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса Умида Омонова 6,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритди. Яна бир вакилимиз Афруза Ҳамдамова ҳам 6,5 очко тўплаган бўлса-да, қўшимча кўрсаткичларга кўра бешинчи ўринни қайд этди.


Ўзбекистонлик шахматчиларнинг мусобақадаги натижалари қуйидагича:

Очиқ турнир:

  • Ҳумоюн Бегмуратов — 7,5 очко, 1-ўрин (олтин медаль);

  • Муҳаммадзоҳид Суяров — 5 очко;

  • Музаффаржон Абдурасулов — 4,5 очко;

  • Усмонхон Тоҳиржонов — 4 очко.

Қизлар ўртасида:

  • Умида Омонова — 6,5 очко, 2-ўрин (кумуш медаль);

  • Афруза Ҳамдамова — 6,5 очко, 5-ўрин;

  • Нилуфархон Имомқўзиева — 5 очко.

Энди ёш шахматчилар 5–6 ноябрь кунлари Ал-Айн шаҳрида ўтказиладиган блиц йўналиши бўйича жаҳон чемпионатида медаллар учун кураш олиб боради.