Учрашувда Ўзбекистон терма жамоаси биринчи бўлиб ҳисобни очди. 41-дақиқада Холида Дадабоева ўз номини таблога ёздирди.
Бироқ Хитой терма жамоаси иккинчи бўлимда жавоб голини киритди. 70-дақиқада Жан Лин Ян ҳисобни тенглаштирди. Қолган дақиқаларда бошқа гол урилмади.
Шу тариқа, Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё ўйинларидаги дастлабки икки учрашувидан 2 очко жамғарди. Жамоа биринчи турда ҳам Филиппин билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаган эди.
Айни пайтда «G» гуруҳида Хитой 2 та учрашувдан 4 очко билан пешқадам, Ўзбекистон эса 2 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Филиппин 1 очкога эга, Гонконгда ҳозирча очко йўқ. Филиппин — Гонконг учрашуви ҳали ўтказилмагани боис жадвалдаги ҳолат ўзгариши мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги учрашувини 21 сентябрь куни Гонконгга қарши ўтказади. Баҳс Тошкент вақти билан 12:00 да бошланиши режалаштирилган.
Мусобақа низомига кўра, ҳар бир гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар, шунингдек, учинчи ўрин соҳиблари орасида энг яхши натижа қайд этган икки терма жамоа чорак финалга йўлланма олади.