Давлатимиз раҳбари Россия етакчисини Давлат думасига сайлов муваффақиятли ўтказилгани билан самимий табриклаб, парламентнинг янги таркибига самарали фаолият тилади.
Суҳбатда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон – Россия стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар кенгашининг навбатдаги йиғилишлари ҳамда Россияда Ўзбекистон маданияти кунларини натижадор қилиб ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.
Томонлар бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини ҳам кўриб чиқдилар.