Олимпиаданинг тантанали тақдирлаш маросимида Таълим ва фан вазирлиги, Фанлар академияси, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳамда Фан олимпиадалари маркази вакиллари, шунингдек, иштирокчи ўқувчилар қатнашди.
Олимпиадада олтин медални қуйидаги ўқувчилар қўлга киритди:
Эргашбоева Зулайҳо;
Абдулмаҳмудова Шодиёна;
Рискулов Фозилбек;
Мустафоев Жасур.
Кумуш медаль соҳиблари:
Шерипбоева Бону;
Абдуҳакимова Муслиҳа;
Абдураҳимов Абдуазим;
Тўлқинов Шуҳрат;
Холмахматова Нозима;
Хафизов Азизмуҳаммад.
Бронза медалларига эса қуйидаги ўқувчилар сазовор бўлди:
Сулаймонова Гумисай;
Кенесбаева Айзада;
Баходиров Исломбек;
Садуллаева Гуласал;
Ахмаджонова Лазизахон;
Аҳмаджонова Сарвиноз.
Маълум қилинишича, халқаро ва минтақавий халқаро фан олимпиадаларида ғолиб бўлган ўқувчилар ҳамда уларнинг устозлари учун бир марталик пул мукофотлари белгиланган.
Жумладан:
олтин медаль соҳиби 12 БҲМ (5 млн 280 минг сўм), унинг ўқитувчиси 50 БҲМ (22 млн сўм);
кумуш медаль соҳиби 8 БҲМ (3 млн 520 минг сўм), ўқитувчиси 35 БҲМ (15 млн 400 минг сўм);
бронза медаль соҳиби 6 БҲМ (2 млн 640 минг сўм), ўқитувчиси 30 БҲМ (13 млн 200 минг сўм) миқдорида мукофот олади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий халқаро олимпиадалар ғолиблари олий таълим муассасаларига киришда тегишли фан бўйича максимал баллга эга бўлади. Уларнинг устозларига эса бевосита олий малака тоифаси берилади.
Қайд этиш жоизки, ARBIChO 2026 олимпиадасида турли мамлакатлардан келган иқтидорли ёшлар иштирок этди. Ўзбекистон терма жамоасининг 16 та медаль билан қайтиши мамлакатимиз ўқувчиларининг халқаро фан мусобақаларидаги натижаларини яна бир бор намоён этди.