Фармонга кўра, 1 октябрдан яшил ҳудудларни белгилаш, ерларни кўчат экишга тайёрлаш ҳамда кўчат ва буталар захирасини яратиш ишлари бошланади.

Кўчат ва буталарни экиш эса ҳудудларга қараб турли саналарда бошланади:

  • 1 ноябрдан — Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида;
  • 5 ноябрдан — Бухоро ва Навоий вилоятларида;
  • 10 ноябрдан — Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида;
  • 20 ноябрдан — Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида.

Шунингдек, 2027 йил 1 январдан «Яшил маҳалла» лойиҳаси доирасида «Маҳаллани яшиллаштириш» пакети жорий этилади.

Унга кўра, маҳаллаларга Ўрмон агентлиги томонидан ўрмончи-мураббий бириктирилади. «Маҳалла еттилиги» аъзолари эса ҳар бир экиш мавсуми бошланишидан олдин ўрмончи-мураббийлар томонидан бир марта қисқа ўқув курсларида ўқитилади.