Бу ҳақда «Ўзкомназорат» инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова ОАВ учун ўтказилган брифингда маълум қилди.

Ҳисобот даврида туризм масканлари, аэропортлар, темирйўл вокзаллари ва бошқа жамоат жойларидаги 3 мингга яқин Wi-Fi ҳудуди мониторинг қилинди. Натижада аниқланган 44 та камчилик бартараф этилди.

Тўққиз ой давомида инспекцияга жисмоний ва юридик шахслардан 7 215 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 6 038 таси қаноатлантирилган.

Сайёр қабулларда кўриб чиқилган 578 та мурожаатнинг 91 фоизи ижобий ҳал этилган.

Почта хизматлари бўйича эса жўнатмаларни белгиланган муддатларда етказиб бериш билан боғлиқ 932 та камчилик аниқланган. Ушбу ҳолатлар юзасидан масъулларга огоҳлантиришлар берилган.

Соҳадаги муаммолар ва хизматлар сифати юзасидан мурожаатларни қабул қилиш учун «Ўзкомназорат» инспекциясининг 1144 қисқа рақамли ишонч телефони фаолият юритмоқда.