90 дан ортиқ давлат ёшлари иштирок этган нуфузли мусобақада Ўзбекистон вакиллари 1 та кумуш, 3 та бронза медали ва 1 та Honorable Mention мукофотига сазовор бўлди.

Мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Жаҳонали Хайдаралив кумуш медални қўлга киритган бўлса, Жаҳонгиршоҳ Авазхонов, Тимур Қодирбергенов ва Улуғбек Раҳматуллаев бронза медаллари билан тақдирланди. Сардорбек Салимов эса Honorable Mention мукофотига сазовор бўлди.

Мазкур натижа ёшларнинг информатика ва ахборот технологиялари соҳасидаги салоҳиятини намоён этиб, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Ўзбекистонлик ўқувчиларнинг ушбу ютуғи келгусида мамлакатимизда информатика ва IT соҳасида янги авлод мутахассисларини тайёрлаш учун муҳим қадам бўлиши кутилмоқда.