Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё ва Фарғона вилоятларида, шунингдек, тоғли ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучаяди.

Айрим ҳудудларда кучли шамол чанг-тўзон билан бирга кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳам шамол тезлиги 11–14 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кўтарилиши эҳтимоли бор.