Маълум бўлишича, у туман марказида жойлашган умумий овқатланиш масканида ўтказилган текширув давомида ёнғин хавфсизлиги талаблари бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирган. Шундан сўнг, мазкур ҳужжатни ёпиб қўймаслик ва материалларни судга юбормаслик эвазига тадбиркордан 3 миллион сўм талаб қилган.

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда мансабдор шахс талаб қилинган пул маблағини олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳолат юзасидан унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.