Қайд этилишича, 2024 йилда ишлаш мақсадида Санкт-Петербургга кетган ўзбекистонлик фуқаронинг жорий йил март ойидан оиласи билан алоқаси узилган. Ўрганишлар давомида унинг руҳий ҳолатида ўзгаришлар кузатилгани ва қаровсиз қолгани аниқланган. Миграция агентлиги кўмагида фуқаро Санкт-ПетербургТошкент рейси орқали Ватанга қайтарилган.

Жорий йилнинг 7 ойида Ватанга қайтарилган фуқароларнинг:

  • 1 306 нафаримураккаб молиявий аҳволда қолган;
  • 518 нафариболали аёллар;
  • 1 022 нафариболалар;
  • 42 нафаримахсус тиббий ташиш орқали олиб келинган.

Тиббий кузатув талаб этилган 15 нафар фуқаро Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорлари назорати остида Ватанга олиб келинган.

Фуқароларни қайтариш билан боғлиқ транспорт, тиббий, ташкилий ва бошқа зарур харажатлар учун Миграция жамғармасидан жами 9 млрд 936 млн сўм маблағ сарфланган.