Ҳисоботга кўра, сўнгги ўн йилда ушбу касалликка қарши курашишда маълум ижобий натижалар қайд этилган. Жумладан, гепатит B билан касалланиш ҳолатлари 32 фоизга камайган, гепатит C билан боғлиқ ўлимлар эса 12 фоизга қисқарган.

Шунга қарамай, Вирусли гепатит ҳамон глобал соғлиқни сақлаш муаммоси бўлиб қолмоқда. Мавжуд суръатлар 2030 йилга қадар касалликни бартараф этиш бўйича белгиланган халқаро мақсадларга эришиш учун етарли эмас.

Маълумотларга кўра:
  • 2024 йилда гепатит 1,34 миллион инсон ҳаётига зомин бўлган;
  • ҳар куни 4900 дан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари қайд этилмоқда;
  • бир йилда бу кўрсаткич қарийб 1,8 миллионни ташкил этади.

ЖССТ раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус таъкидлашича, гепатитни назоратга олиш ва ҳатто бартараф этиш мумкин. Бунинг учун профилактика, эрта ташхис ва самарали даволаш чораларини кучайтириш зарур.

Қайд этилишича болаларни гепатит B га қарши эмлаш жигар касалликлари хавфини сезиларли камайтиради ва унинг самарадорлиги 95 фоиздан ортиқ, замонавий даволаш усуллари гепатит C ни тўлиқ даволаш имконини беради.

Шу боис аҳоли ўртасида профилактика, тиббий кўриклар ва эмлаш ишларини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.