Бунга Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган “Электрон рецепт” тизимини босқичма-босқич жорий этиш тартибини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги буйруқ лойиҳаси асос қилиб келтириляпти.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ берди.
Қайд этилишича, буйруқ лойиҳаси ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинмоқда ва “электрон рецепт” тизими бекор қилинмаган.
Вазирликнинг 2025 йил 15 декабрдаги 25-сон буйруғига мувофиқ, “электрон рецепт” тизими орқали бериладиган дори воситалари рўйхати босқичма-босқич шакллантирилиши белгиланган.
Биринчи босқичда тизимли таъсирга эга антибиотиклар, синтетик антибактериал препаратлар ҳамда гормонал дори воситалари учун электрон рецепт жорий этилган.
Янги буйруқ лойиҳасида эса Тошкент шаҳри ва тажриба-синов ўтказилаётган 15 та туман (шаҳар)даги барча тиббиёт муассасалари ҳамда дорихоналарда рецепт билан бериладиган дори воситаларини тўлиқ электрон рецепт тизимига ўтказиш назарда тутилмоқда.
Бунда алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар, таркибида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар сақловчи дори воситалари ҳамда реимбурсация дастури билан боғлиқ жараёнлар истисно қилинади.