Хусусан, эпидемия Сурияда авж олмоқда. Лаборатория текширувлари ва экспресс-тестлар натижаларига кўра, бу ерда вабога чалинганлар сони 757 нафарга етган. 

Энг ёмони, касаллик 41 нафар кишини ҳаётдан олиб кетди. Улардан 34 нафари Ҳалаб вилоятида яшаган беморлар эди. Шунингдек, Дайр-аз-Зор, Ал-Ҳасек, Раққа, Латакия ва Дамашқда ўлим ҳолатлари кузатилган.

Олиб борилган текширувлардан сўнг муз тайёрланадиган корхона ва оқова сув таркибида вабо намуналари топилди. Бунинг сабаби Фурот дарёси сувидан фойдаланилгани билан боғлиқ бўлиши мумкин.