Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Наманган вилояти бошқармалари томонидан Янгиқўрғон туманида ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар И.М., М.Х. ва бошқалар дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш мақсадида олдиндан тил бириктириб, “Тоза ҳудуд” ДУК Янгиқўрғон филиали ҳайдовчиси Р.А.ни ҳақ эвазига ёллашиб, хорижда ишлаб чиқарилган 89 600 дона 194 млн сўмлик “Ампициллин” номли дори воситасини ДУКга қарашли “Isuzu” русумли автотранспорт воситасида Наманган шаҳрига олиб кетаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.