Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментва ДХХнинг Андижон вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Р.А.фирибгарлик йўли билан даромад орттириш мақсадида фуқаро Б.Р.нинг ишончига кириб, Андижон шаҳридаги “Боғи Эрам” МФЙ ҳудудидан 0,04 га бўш турган ер майдонини унинг номига турар жойга эгалик қилиш ҳуқуқи бўйича кадастр ҳужжатларини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 20 млн.сўмни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси1-қисми ва 28,211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.